

33 ёшли форвард "Барселона" ва Уругвай терма жамоасидаги рақами, "9"ни танлади. Бу ҳақда Мадрид клуби расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суаресга қадар ушбу рақам "Ювентус"га ўтган Альваро Моратага тегишли эди. 9-рақамда бунга қадар Радамель Фалькао, Давид Вилья, Фернандо Торрес ва Марио Манжукич сингари машҳур футболчилар ҳам ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Суареснинг трансфери 25 сентябрь куни эълон қилди.




