Луис Качорри нега 74-рақамни танлагани, Суперлигада чемпионликка даъвогарлар ҳамда Италия ва ўзбек футболи ҳақида гапирди
05 апр 11:44
Янгиликлар
Луис Качорри нега 74-рақамни танлагани, Суперлигада чемпионликка даъвогарлар ҳамда Италия ва ўзбек футболи ҳақида гапирди
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Луис Качорри фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин ўтказдик, якунда омад бизга кулиб боқди. Биз кўпроғига лойиқмиз, сабаби ўйин давомида кўплаб имкониятлар юзага келтиргандик.
"Бунёдкор"да 74-рақамни танлаганимнинг сабаби, бу рақам онамнинг туғилган йили билан боғлиқ.
Суперлигада чемпионлик учун даъвогар "Пахтакор", "Насаф", "Нефтчи" каби кучли клублар бор. Менимча, лигадаги ҳамма жамоалар яхши даражага эга. Шунчаки, биз ўз ўйинимизни намойиш этиб, нималарга қодир эканлигимизни исботлашимиз зарур.
Италия футболи билан солиштирганда, ўзбек футболида тактик ўйин камроқ, аммо шиддат юқори, кўпроқ югуриш талаб этилади. Учрашувлар жадаллашиб бормоқда", деди 27 ёшли футболчи.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар