Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"
07 ноя 2024 11:51
Янгиликлар
Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"
ПСЖ устози Луис Энрике жамоаси Чемпионлар Лигаси доирасида "Атлетико"га имкониятни бой берганига (1:2) изоҳ берди.
"Изоҳлаш учун сўз топа олмаяпман. Назаримда, уйда ўтказган барча уч ўйинда ["Жирона", ПСВ ва "Атлетико"га қарши] биз рақибдан кучлироқ эдик, аммо бу сафар омад биздан юз ўгирди.
Эртага тонгда уйғонамиз ва ўз йўлимизда давом этамиз. Яна тўртта ўйин қолди. Ҳали имкон бор экан, курашишда давом этамиз. Аммо қайтараман, буни тушунтириш жуда қийин.
Мен 30 йилдан кўпроқ вақт мобайнида футболдаман, лекин мазкур ҳолатни тушунтириб бера олмайман. Бу шунчаки омадсизлик. Биз рақибдан кучлироқ эдик. Натижа адолатли бўлмади".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар