

"Ушбу турнирни ютишни истаймиз. Европа чемпионларининг майдонида ўйнашимизни яхши биламиз. Ушбу рақибга қарши ўйин бизнинг даражамизни ҳам аниқлаб беради. Бундан ортиқ иштиёқнинг ўзи бўлмайди. Ўйинни интиқлик билан кутяпман", - деди Энрике.
Италия ва Испания термаларининг ўйини чоршанба тунида бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда Франция ва Бельгия термалари тўқнаш келади.



