Луи ван Гал: «Пенальтилардан ютқазгандан кўра 1:7 яхшироқ»

Narzulla Saydullayev
10 июл 2014
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал жамоасининг Аргентинага мағлуб бўлганидан сўнг (0:0, пенальтилар бўйича 2:4) ўз фикрларини билдирди.
«Пенальтилар сериясида мағлуб бўлгандан сўнг 1:7 ҳисобида ютқазган яхшироқ. Жуда хафаман. Пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш — энг ёмон вариант. Ўйин бўйича Аргентина билан тенг ва бироз кучли эдик.

«Бугун фақат битта вазият яратдик. Аргентинада ҳам худди шундай бўлди. Жамоалар сафида Роббен, ван Перси ва Месси каби футболчилар бўла туриб атига биттадан вазият яратишди.

Агар ўзгартириш имконияти бўлганида бугун ҳам дарвозабонни алмаштирардим. Инди Мартинсда сариқ бор эди ва Пересни ўтказиб юбораётганди. Де Йонгнинг соғлиги билан ўйнашгим келмади. Ван Персини кучи тугагани учун алмаштирдим», – дейди ван Гал.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru