

Манбага кўра, 70 ёшли мутахассис якшанба кунги машғулотдан сўнг меҳмонхонага етиб келганида, сирпаниб, йиқилган ҳамда сонидан жароҳатланган. Мураббий оқшомни касалхонада ўтказди.
Қайд этилишича, у жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас. Мураббий машғулотга гольф машинасида келган.

Ван Галнинг ўзи бу шикастланиш уни эртага Норвегияга қарши ЖЧ-2022 саралаш ўйинида жамоани бошқаришига халақит беришига ишонмайди.
"Мен қаттиқ шикастландим, шу боис ногиронлар аравачасидаман.
Бироқ ҳамма нарсани бажара оламан, миям ҳали ҳам аввалгидек ишлайди. Англашимча, бу бироз ғайритабиий кўринади, аммо мураббийнинг ишини мия бажаради. Машғулотларда ҳамма нарсани одатдагидек бажараман, - дейди мутахассис.



