Луи ван Гал: «Моуриньо биринчилардан бўлиб смс юборди»

Narzulla Saydullayev
20 май 2014
«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийи Луи ван Гал ушбу лавозимга келганидан сўнг «Челси» устози Жозе Моуриньодан табрик олганини айтиб ўтди.
«Моуриньо биринчилардан бўлиб менга смс юборди. У менинг ишлаган жамоаларимга ҳавас билан қарашини маълум қилди», – дейди голландиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки мураббий ўз вақтида «Барселона»да бирга ишлашган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru