

"Мбаппе техник ва жисмоний жиҳатдан ажойиб футболчи. Бироқ тактик томонлама топ-даражада эмас.
Килиан тўпни жамоадошларига оширмасдан бошқаларни алдаб юриб, тўпни кўп йўқотган вазиятлар бўлади. Хўш, жамоавий футболчилар бу ерда нима қилган бўларди? Ўзимга доим шу саволни бераман.
Футболчи доимо ўз статусини ҳимоя қилиши ва атрофидагиларни бошқара олиши керак. Камтарлик ва жамоадошларга ҳам бўйсуниш даркор.
Неймар? У ҳам жамоавий футболчи эмас. Менга жамоа билан қовуша оладиган ва бошқаларни бошқарадиган юлдузлар ёқади", - деди ван Гал.



