Луи ван Гал: "ЖЧ-2018да кўпроқ "автобус" қўйишади"

Aslanov Jasurbek
2 июн 2018
Голландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Гал ЖЧ-2018 баҳсларида томошабоп ўйин бўлишига ишонмаяпти.

"ЖЧ-2018дан томошабоп ўйин кутиш мумкинми? Бундай деб ўйламайман. Кўплаб мураббийлар ҳимоявий тактикани қўллайди. Бошқача қилиб айтсак: Жамоалар "автобус" қўйишади.

Буни томоша қилиш ёқимли эмас. Шу сабабли энг яхши жамоалар ҳам баъзида бундай ҳимояни ёриб ўтишда қийналади" - дейди ван Гал.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: De Telegraaf