

Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги саҳифасида маълум қилинган.
Манба берган маълумотга кўра, «жуда кўплаб юртдошларимиз кузатиб борадиган» «Омад Лотто» телеўйини ҳар шанба, соат 19:30да эфирга узатилиб келинмоқда. Шу сабаб, телеканал шанба куни бўлиб ўтадиган футбол ўйинларининг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаш борасида Ўз ПФЛга таклиф билан чиқди. Шанба дам олиш куни бўлиб, бу футбол мухлисларига стадионга келиш учун ортиқча муаммо туғдирмаслигини ва Sport TV эфир дастурини инобатга олган ЎзПФЛ 3 март куни бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаган.
Маълумот учун, Суперлига доирасидаги тур ўйинлари 6та учрашувдан иборат бўлиб, уч кун давомида иккитадан ўйин Sport телеканали орқали намойиши режалаштирилган.



