

Манбанинг маълумотларига кўра, келишув варианти 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган ва Каванининг клубдаги йиллик маоши 7 миллион евро бўлади.
Каванининг ПСЖ билан шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади, лекин у келаётган қиш мавсумида клубини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Парижликлар ҳам уни жамоада олиб қолмоқчи эмас.
Шунингдек, 32 ёшли уругвайликка Мадриднинг "Атлетико" ва "Интер Майами" (Дэвид Бекхэм жамоаси)дан қизиқиш бўлмоқда.



