

"Sky Sport Italia" журналисти Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, "Лос-Анжелес Гэлакси" 32 ёшли футболчини Ибрагимовичнинг ўрнига жамоага олиб келмоқчи.
Уругвайлик форварднинг ПСЖ билан шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади ва қишда клубини ўзгартириш имкониятига эга.
Каванига шунингдек, Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клуби ҳам қизиқмоқда. Жорий мавсум Эдинсон Лига 1да 6 та ўйин ўтказди ва иккита гол муаллифига айланди.



