

38 ёшли швед 2018 йилнинг мартидан 2019 йилнинг декабрига қадар "Гелакси" шарафини ҳимоя қилган.
"Мен Златан билан унинг ПСЖдаги собиқ мураббийи Лоран Блан муносабатлари ҳақида гаплашдим. Унинг айтишича, уларда ҳаммаси жойида бўлган. У ПСЖда Каванини ёқтирмаган. Ибра фаолияти давомидаги футболчилар орасида энг ёмон кўрадиганларидан 4 нафарини айтди. Улар орасида Кавани ҳам бор эди", - дейди Сиани.
Кавани гол уриш бўйича ПСЖ рекордчиси ҳисобланади. Унгача эса Ибрагимович рекордчи бўлган.




