Льорис: "Месси жарима зарбаси ижро этаётганда дарвозабон ҳеч нарса қила олмайди"
11 дек 2018 16:10
Янгиликлар
Льорис: "Месси жарима зарбаси ижро этаётганда дарвозабон ҳеч нарса қила олмайди"
"Тоттенхэм" посбони Уго Льорис "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" "Тоттенхэм" каби доимо рақобатбардош жамоа бўлиб қолади. Биз ўз имкониятларимизга ишонамиз. Бир неча кун олдин Месси ижро этган жарима зарбаларини қайтариб бўлмайди, бундай пайтларда дарвозабон ҳеч нарса қила олмайди. Шундай зарбалар туфайли Месси ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Тарихдаги энг яхши футболчилардан бирига қарши ўйнаш доимо қийин. Биз фақат жамоавий ҳаракатлар эвазига муваффақиятга умид қилишимиз мумкин" - дейди Льорис.
"Барселона" - "Тоттенхэм" учрашуви бугун"Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар