

Мавсум якунида 34 ёшли французнинг "шпор"лар билан шартнома муддати якунланишига бир йил қолади. Льорис хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Агар Уго клубни тарк этса, лондонликлар "Бернли" шарафини ҳимоя қилаётган Ник Поупни сотиб олишга ҳаракат қилади.
28 ёшли англиялик посбон нархи тахминан 30 млн фунт деб баҳоланмоқда. У "Тоттенхэм" шорт-листида голкиперлар орасида етакчи ҳисобланади.




