

- "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги фарқ нимада?
- Хўш, бири оқда, бошқаси эса қизил ва оқ рангли либосда ўйнайди. Бу ҳар йили бир хил совринлар учун курашадиган икки буюк клублардир.
"Реал"да ўйнадим, ҳозир "Атлетико"даман. Бу ҳар хил клублар, ўйинчилар ва мураббийлардир. Умумий нарса йўқ.
Айтишим мумкинки, "Атлетико"да жуда ҳам бахтлиман. Биз жуда ҳам дўстона оиламиз, жамоада майдонда ҳам кўриниб турадиган жуда яқин муносабатлар бор.
Мураббийлар, ўйинчилар, клуб ходимлари, физиотерапевтлар - барчамиз яхши муносабатдамиз, бу эса кундалик ҳаётимизни ёқимли қилади. "Атлетико"га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман ва бундан афсусланмайман", - дейди Льоренте.




