Льоренте "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламоқда

Alisher
19 авг 2019
"Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси Фернандо Льоренте янги клуб изламоқда.

Льоренте фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган бир неча клублар бор, аммо унинг ўзи МЮга ўтишни хоҳламоқда.

34 ёшли форвард тез орада "қизил иблислар" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Испаниялик ўйинчи якунланган мавсум "шпорлар" сафида, АПЛда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Льоренте 2008-2013 йиллар давомида Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: TEAMtalk