

Биз мусобақанинг финал босқичидамиз. Бу жуда яхши имконият тақдим этади. Терма жамоада жуда кўплаб ёш истеъдодли футболчилар жамланишган. Улар ҳозирданоқ топ клубларнинг асосий таркибида ўнашмоқда. Бу нарса уларнинг тажрибаларини оширмоқда. Мени ўйлашимча, терма жамоанинг ишлари жойига тушмоқда. Ўз майдонингда бўладиган ўйинлар сенга қўшимча куч бағишлаши аниқ. Бу нарса футболчиларга ўз имкониятлариндан ҳам юқорироқ ўйнашларига сабаб бўла олади.



