Лондон клубларидан бири Сигурдссонни харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
20 май 2017
"Тоттенхэм" ёзда ўз сафига "Суонси" ярим ҳимоячиси Гилфи Сигурдссонни қайтаришга уриниб кўради.

"Шпорлар" 27 ёшли футболчи учун 25 млн. фунт сарфлашга тайёр.

Сигурдссон олдинроқ "Тоттенхэм" сафида тўп тепган, аммо 2014 йилнинг ёзида 10 млн. евро эвазига "Суонси"га ўтган эди. Ўшанда 4 йилга мўлжалланган шартнома тузилган.

"Тоттенхэм" аввалига "Эвертон" футболчиси Росс Барклини харид қилмоқчи эди, аммо ливерпулликлар ўз футболчиси учун 50 млн. фунт талаб қилишди.

Сигурдссон жорий мавсум АПЛнинг 37 та учрашувида 9 та гол урди ва 13 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail