Лондон клублари "Халл Сити" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
23 мар 2022
"Халл Сити" ярим ҳимоячиси Кин Льюис-Поттер "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Футболчи январда 12 миллион фунт стерлинг эвазига "Брентфорд"га ўтишга яқин эди. Энди икки Лондон клуби футболчи учун ёзги трансфер ойнасида курашади.

21 ёшли вингер Англиянинг 21 ёшгача бўлган жамоасида тўп тепади. У жорий мавсум "Халл" таркибида 8та гол ва 3та ассист қайд этди.

"Халл" мураббийи Крейг Фэган Льюис-Поттерни "Эден Азарнинг даражасида" деб айтди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail