

Ўртоқлик учрашувлари мақомидаги баҳслар Англияда ўтиши режалаштирилмоқда.
Ўйинлардан тушадиган маблағнинг асосий қисми хайрияга сарфланиши айтилмоқда. Лондон клублари ушбу чоралар орқали Европа Суперлигаси билан боғлиқ машмашалардан сўнг, ўз имижларини тиклаб олишга умид қилмоқда.
Кичик мусобақа ўтказилишига ҳақиқатга яқин. АПЛ клублари янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини бошқа мамлакатларда олиб борар эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли бу галги йиғинларда чекловлар кузатилиши мумкин.



