"Локомотив"нинг ОЧЛ-2017даги рақиби "Ал Аҳли"да йирик ғалаба

Narzulla Saydullayev
15 янв 2017, 20:50
БАА про-лигасининг 14-турида "Ал Аҳли" клуби сафарда "Эмирейтс" клуби билан ўйнади.

"Ал Аҳли" 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Руминиялик Козмин Оларио бошчилигидаги "Ал Аҳли" "Эмирейтс"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0. Учрашувда "Ал Аҳли" сафидаги барча голларга жамоанинг янги ҳужумчиси Макете Диоп муаллифлик қилди.

"Ал Аҳли" 14та ўйиндан сўнг 29 очко тўплаб про-лига мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 20 декабрь куни "Ал Наср" клубига қарши ўтказади.


БАА про-лигаси. Мусобақа жадвали

"Эмирейтс" - "Ал Аҳли" 0:3

Голлар
: Макете Диоп 13 пенальти, 23, 49

"Ал Аҳли": Саиф Юсуф, Волид Аббос, Абдулазиз Ҳусайин, Муҳаммад Обайд, Абдулазиз Санқур (Саид Аҳмад, 52), Исмоил Ал Ҳаммади, Хабиб Фардан, Мажид Ҳассан (Волид Ҳуссайин, 69), Волид Амбар Исмоил (Аҳмад Ҳалил, 74), Макете Диоп, Саид Жассим Солиҳ.



Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia