"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ

Sherzod Nurmatov
8 ноя 2024
ЎзФҲМ матбуот хизмати "Динамо" – "Локомотив" учрашувидаги баҳсли вазият борасида "Локомотив" матбуот хизматининг ёзган изоҳлари бўйича расмий баёнот берди.

"Динамо" – "Локомотив" ўйинининг 69-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб голни ҳисобга олди. Аммо VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олмади ва офсайд қайд этилганини маълум қилди. (ВИДЕО)



Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Офсайд борлиги махсус чизиқлар орқали VAR ҳаками тўғри аниқлаган. Тошкентликларнинг 26-рақамли футболчиси тўп учун ҳаракат қилган ва дарвозабонни чалғитиб, голнинг қоида бузилган ҳолда киритилишига сабабчи бўлган. Шу сабабли ҳакамларда голни бекор қилиш бўйича етарли асос мавжуд. Комиссия томонидан уларнинг қарори тўғри, деб топилди.

Шу ўринда, жамоаларимиз ва уларнинг матбуот хизматидан ўз ишини қилган ҳолда футбол жамоатчилиги ва ОАВни асоссиз фактлар билан чалғитмаслигини ҳамда вазиятларга профессионал тарзда ёндашишини сўраб қоламиз. Яна шуни маълум қиламизки, ҳар бир учрашувдаги баҳсли вазиятлар ва ҳакамларнинг қарори Марказ ҳамда махсус комиссия томонидан назорат қилиб борилади", – дейилади баёнотда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази