UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  0 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  4 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  6 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар” олий лигада ҳар бир жамоани мағлуб этди Янгиликлар

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар” олий лигада ҳар бир жамоани мағлуб этди

Теглар :  Локомотив
Биласиз, 2016 йилги мавсум Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда кечди.

“Темирйўлчилар” жамоаси 2016 йилда ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди ва ўз мухлисларини чемпионат олтин медаллари билан хушнуд этди.

Ана энди мавсум якунларига эътибор қаратсак ҳам бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, “Локо” жорий йилги мавсумда 9 та учрашувни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Энг йирик ҳисоб эса “Навбаҳор” билан учрашувда қайд этилди. Ўша беллашувда “Темирйўлчилар” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритишди. 4 та ўйинда эса 4:0 ҳисобида зафар қучилди.

Яна бир қизиқарли маълумот шундан иборатки, “Локомотив” олий лига доирасида ҳар бир жамоани ҳеч бўлмаса битта учрашувда бўлса ҳам мағлуб этди. 13 та беллашувда эса жамоа дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди.

Шунингдек, кубок беллашувларида ҳам “Локомотив” ғалаба қозонди. Кубокдаги энг йирик ҳисоб эса 1/8 финал ўйинлари доирасида “УзДонгЖу” билан ўтган матчда қайд этилди. Ўшанда “Локо” футболчилари “Бўёқчилар” дарвозасини жавобсиз 9 бор ишғол этишди.


ОЛИЙ ЛИГАДАГИ ЙИРИК ҲИСОБДАГИ ҒАЛАБАЛАР
:
«Локомотив»– «Навбаҳор» – 5:0
«Локомотив» – «Нефтчи» – 4:0
«Локомотив» – «Олмалиқ» – 4:0
«Машъал»– «Локомотив» – 0:4
«Локомотив» – «Қўқон-1912» – 4:0 
«Олмалиқ»  – «Локомотив» – 2:5
«Локомотив» – «Сўғдиёна» – 4:1
«Локомотив» – «Металлург» – 4:1 
«Локомотив» – «Шўртан» – 3:0

КУБОК БАҲСЛАРИДАГИ ЙИРИК ҒАЛАБА:
«Локомотив» — «УзДонгЖу» 9:0

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика