UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди Янгиликлар

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди

Гарчи жамоа Суперлигани тарк этиб, мавсумни Про лигада ўтказса-да, клуб раҳбарияти жамоа олдига бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйди.

Шу боисдан клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан янги мавсум учун режалар жиддий тарзда ишлаб чиқилмоқда. Айни дамда жамоа таркибига янги олиб келинадиган футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг таркибдаги янгиликлар билан ҳам таништириб ўтилади.

Жамоа мавсумга тайёргарликни 2023 йилнинг 6 январь кунидан "Локомотив" қароргоҳида бошлайди. Ушбу кичик йиғин 19 январга қадар давом этади ва жамоа 20 январь куни тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.

Туркия йиғини доирасида "Локомотив" 6 та синов-назорат ўйинида қатнашади. Ҳозирча шулардан икки ўйиннинг рақиби ва санаси аниқ:

22.01.2023

"Локомотив" - "Краснодар-2" (Россия)

27.01.2023

"Локомотив" - "Дукажини" (Косово)

Йиғин доирасидаги қолган учрашувлар учун рақиблар билан музокаралар давом этмоқда. Бу борадаги маълумотларни кейинроқ таништириб ўтамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика