"Локомотив" Хуршид Мухторовни "Олмалиқ"қа ижарага берди

Narzulla Saydullayev
11 июл 2016, 17:18
"Локомотив" ҳимоячиси Хуршид Мухторов мавсумнинг иккинчи ярмини бошқа жамоада ўтказадиган бўлди.

Клуб раҳбарияти Мухторовни ижара асосида "Олмалиқ"қа беришни лозим топди.

Хуршид Мухторов биринчи даврада кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. У асосан "Локо" ўринбосарлари сафида тўп тепди. Олий лигада эса фақат битта учрашувда иштирок этди. "Сўғдиёна" билан кечган ўйинда майдонга тушган Мухторов 90 дақиқа ҳаракат қилишга муваффақ бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz