

"Темирйўлчилар" хорватиялик 26 ёшли ҳужумчи Шиме Жужул билан битим тузди. Ўтган мавсум Сингапур чемпионати вакили "Гейлан" клуби таркибида 29 ўйинда 19 гол ва 7 ассист қайд этган футболчи янги мавсумда Тошкент клуби таркибида ҳаракат қилади.
Қайд этиш керак, Шиме фаолияти давомида 153 ўйинда майдонга тушиб, 58 гол урган ва 32 бор ассист қайд этган.




