UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

«Локомотив» ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди! Янгиликлар

«Локомотив» ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!

Теглар :  Локомотив
Биласиз, олий лигада 29-тур учрашувлари старт олди. Бугун тур доирасидаги аҳамиятга молик учрашувлардан бири бўлиб ўтди.

Унда олтин медаллар учун кураш олиб бораётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз уйида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши баҳс юритди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз кўриниш олган беллашувда кучлар тенг келди — 1:1. Натижада «Бунёдкор» ҳисобидаги очколар сони 63тага етди. «Локомотив» ҳисобида эса аллақачон 68 очко мавжуд ва бу икки жамоа ўртасида 5 очколик фарқ бор эканини англатади. Бундан келиб чиқадики, «Локомотив» футбол клуби 2016 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлиги масаласини ўз фойдасига ҳал этишни уддалади.

2002 йилда ташкил этилган «Локомотив» клуби шу пайтга қадар 3 марта Ўзбекистон вице-чемпиони унвонини, 1 мартадан бронза медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон супер кубоги соҳибига айланган эди. Бугун эса жамоа тарихида янги саҳифа очилди ва жамоа илк бор мамлакатимизнинг тенгсиз клуби номини қўлга киритди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика