"Локомотив" шифокори Тимур Кападзега атаб шеър битди

Xayrulla Xoliqov
5 сен 2017
Бугун "Локомотив" сардори Тимур Кападзе ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Тажрибали ярим ҳимоячи бугун 36 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан "Локомотив" шифокори Аброр Пирриев унга атаб шеър битди. 

Қуйида ушбу шеърни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Локо", терма, ҳаммамиз,
Ҳаяжонда, бор ҳудуд.
Бир томонда термамиз,
Бир томонда таваллуд.

"Копа" деган футболчи,
Футболни боп ўйнаган.
Байрамни хам мўлжаллаб
Термамизга пойлаган.

Буниси ҳам камдир деб,
Машғулотни кўчирдик.
Тортдан қуруқ қолдик деб
"Транспортний"да тўкилдик.

Сизга деб бор "пресса",
Яхши сўзлар айтгайдир.
Сизданмас, хеч бўлмаса,
Термамиздан қайтгайдир.



Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: lokomotiv.uz