UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Olamsport: Исроил Мадримовнинг жанг санаси маълум, бугун 8 боксчимиз финалда жанг қилади  0 11:49Ўзбекистон Лига кубоги. 1-турнинг бошланиш вақтлари  1 11:44Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор  65 11:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:32Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликни қандай нишонлади?  3 11:10Роналду сўнгги 12 йилда биринчи марта мавсум тўпурарлари учлигига кирмади  7 11:06"Металлург" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 11:03Карикатура: "Қизил қуш" ва "кўршапалак" "Барса"ни треблдан маҳрум қилди  7 10:48"Пахтакор" - АГМК 4:1. Барча голларни томоша қилинг  4 10:45"Ливерпуль" Салоҳга жароҳат етказган Рамосни сотиб олмоқчи эмас  12 10:21Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" ўйинлари нега ТВда қўйилмаётгани ҳақида маълумот берди  59 10:16Сурат биздан, изоҳ сиздан!   26 10:11Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  24 09:50Гасперини: “Аталанта” ЕЧЛ ҳақида орзу ҳам қила олмасди”   7 09:35Антонио Контенинг “Интер”да қанча маош олиши маълум бўлди   3

"Локомотив": "Саратондан соябон бўл" хайрия акцияси. 12 ёшли қизчага ёрдам берайлик Янгиликлар

"Локомотив": "Саратондан соябон бўл" хайрия акцияси. 12 ёшли қизчага ёрдам берайлик

ЎзПФЛ ташаббуси билан бошланган "Саратондан соябон бўл" хайрия акциясида "Локомотив" профессионал футбол клуби ҳам фаол иштирок этиш нияти борлигини маълум қилади.

Шу йилнинг 22 январь куни 12 ёшга тўлган Рўзибоева Шаҳзоданинг орзулари улкан. Унинг ҳам ўзи тенги қизлар билан чопқиллаб ўйнагиси, биргаликда мактабга боргиси ва дарс қилгиси келади. Аммо 2017 йилнинг апрель ойидан бери бу қизча саратон касаллиги билан курашиб келмоқда.

Шаҳзоданинг Республика махсус онкология ва радиология тиббий марказида даволаниш амалиётини ўтаб, мунтазам шифокорлар кўригида бўлишга тўғри келяпти. Лекин унинг янада яхши даволаниши учун Москвага йўл олиб, Н.Н.Блохин номидаги миллий онкология марказида даволаниш муолажасини давом эттириши лозим бўлади.

"Локомотив" ПФК саратон хасталиги билан курашаётган 12 ёшли Рўзибоева Шаҳзодани қўллаб-қувватлайди ва унинг тез орада соғайиб кетиши учун қўлдан келганча ёрдам кўрсатади. Шу билан бирга муборак Рамазон ойида "Локомотив"га бефарқ бўлмаган саховатли кишиларни ҳам Шаҳзодага ёрдам қўлини чўзишларини сўраймиз.

Шундай улуғ ойда эҳсон қилмоқчи бўлган футбол ишқибозлари учун қуйида Рўзибоева Шаҳзоданинг дадаси Маматкаримов Фарҳод Рўзибоевич номига очилган пластик карта рақамини келтириб ўтамиз.

Ким қанча ният қилса, кўнглидан келиб чиққан ҳолда дилига тугиб қўйган эҳсонини қуйидаги пластик карта рақамига ўтказиши мумкин.

Карта рақами: 8600 0423 5775 2319 (Маматкаримов Фарҳод Рўзибоевич)

Яхшилар, 12 ёшли қизчанинг тезроқ соғайиб кетиши учун озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшайлик.

P.S. 17 май куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувига ташриф буюрадиган саховатпеша мухлислар учун стадионга кираверишда эҳсон қутиси ўрнатилади.

Бунда 12 ёшли қизчага ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган инсонлар ўз имкониятлари даражасида хайрия қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви жума куни бўлиб ўтади ва соат 18:45да бошланади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
17 май 10:31:49
PAXTAKOR 1956
Гап пулда емас. Ман пулдан яхширок ёрдам бера оламан. Андижонда Профессор Аскаров Иброхимжонга учрашиш кере, саратонни даволай олади у одам. +998913312166 Кере болса тел киларсизлар
   
15 май 19:18:53
SHUKUR UZB
Futboldan ketmasin o'zi endi yaxwi bo'votudi futbol yaxwi ishlavotudi umid brat
   
15 май 19:18:00
SHUKUR UZB
Futboldan ketmasin o'zi endi yaxwi bo'votudi futbol yaxwi ishlavotudi umid brat
   
15 май 18:45:46
Volf fanat
Umid Ahmadjonov nimaga bushatilibdi etvorila......?
   
15 май 18:44:24
Assalomu alaykum
Xush xabar umid ahmadjonov moq bushabdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг