UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  3 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  7 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  48

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади Янгиликлар

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, эртага ОЧЛ қуръаси бўлади

Теглар :  ЛокомотивОЧЛ
Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган "Локомотив" келаси йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ҳозирда клубнинг уч нафар вакили - "Локомотив" ПФК спорт директори Р.Муқимов, халқаро бўлим мутахассиси С.Акромов ҳамда клуб матбуот котиби Х.Холиқов Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб туришибди. Клубимиз ходимлари "Hilton" меҳмонхонасига жойлашишган.

Эртадан бошлаб ОЧЛ ҳамда ОФК Кубогида иштирок этувчи клублар учун икки кунлик семинар старт олади. 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган иш тартиби давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади, хусусан, келаси йилги халқаро мусобақалар учун юз берадиган ўзгаришлар маълум қилинади ва энг асосийси, 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақадаги иштирокни "Локомотив" гуруҳ босқичидан, "Бунёдкор" билан "Насаф" эса плей-офф босқичидан бошлайди. Барча тадбирлар "Hilton" меҳмонхонасининг катта анжуманлар залида ўтказилади. Бугун ОФК ходимлари Малайзияга ташриф буюрган ҳар бир клуб вакилларини икки кунлик иш тартиби билан таништириб чиқишди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика