"Локомотив" нишонида Абдухолиқов, Геворкян ва Жасур Ҳасанов

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2013
Бугун "Локомотив" мураббийи Хаким Фузайлов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Локомотив" клуби 31 декабрдан эркин агентга айланадиган Темурхўжа Абдуҳолиқовга қизиқиш билдирмоқда. "Темирйўлчилар" устози Ҳаким Фузайлов ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Шунингдек, Ўзбекистон вице-чемпионлари нишонида Артур Геворкян ("Насаф"), Жасур Ҳасанов ("Бунёдкор") каби футболчилар ҳам турибди.

"Ҳа, Абдуҳолиқов биз қизиқиш билдираётган футболчилар рўйхатида бор. Тожиевнинг жароҳат олгани ва январь ойи охирларига бориб умумий гуруҳга қайтишини инобатга олсак, яхши ҳужумчига муҳтожмиз. Темурхўжада ОЧЛда қатнашиш тажрибаси бор. Биринчи рақамли оғриқли нуқта бу дарвоза. Темур Ғаниев ва Сарвар Каримов бор. Учинчи дарвозабон тажрибали ва маҳоратли бўлиши керак", - дейди Фузайлов биз билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев "Локомотив" билан шартнома тузиб бўлди.


Камолиддин Алимов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia