

Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда. Жумладан, Coca-Cola Суперлига 2-тури доирасидан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйинида Video Assistant Referee тизими ишлайди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур баҳс 14 март куни Тошкентдаги “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади ва соат 16:15 да старт олади.


