

Ушбу ўйинда "Локомотив" сафида икки нафар етакчи ҳужумчи майдонга туша олмайди. "Темирйўлчилар" бўлажак учрашув учун қайдномани эълон қилишди. Унда Темурхўжа Абдухолиқов ва Марат Бикмаев йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, иккала футболчида жароҳат бор.




