"Локомотив" - "Насаф". Жамоалар либослари ранги танланди

Mirjalol Normatov
18 июл 2018
Бугун “Локомотив” Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тури доирасида “Насаф”га қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди.  Ўйин комиссари Александр Давиденко бошчилигида ўтган тадбирда ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинди.  Шунингдек,  бугун жамоалар қандай рангдаги либосда майдонга чиқишларига ҳам ойдинлик киритилди.

Унга кўра,  "Локомотив" бугунги баҳсда қизил рангли либосларда қатнашади. Дарвозабон эса қора рангли формаларда ҳаракат қилади. Меҳмон жамоа вакиллари оқ рангдаги либосда майдонга чиқадиган бўлишди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz