"Локомотив" - "Насаф" баҳсига кириш учун журналистларга чипта тарқатилади

Aslanov Jasurbek
19 сен 2015
Бугун олий лиганинг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. ТТЙМИ стадионида бўладиган мазкур баҳс соат 18:00да старт олади.

Бугунги ўйинга чипта чиқарилган. Чипта нархи - CIP 15 минг сўм, бошқа секторлар 5 минг сўмдан. Яна шуни айтишимиз лозим, бугунги ўйинга барча фақат чипта орқалигина киради. Шунингдек, спорт журналистларига ҳам чипта тарқатилади. Ўйинга келиш истагида бўлган ОАВ ходимлари ўз чипталарини соат 17:30га қадар стадион дарвозасидан кираверишда олишлари мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz