

Айни пайтда "темирйўлчилар" жамоаси машғулотларни ўз қароргоҳида давом эттирмоқда. Йиғинда асосан маҳаллий футболчилар шуғулланишмоқда. Шунингдек, ортда қолган мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказган футболчилар - Бобур Йўлдошев ва Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизга қайтиб келганини қайд этиш жоиз.
Машғулотларни Андрей Микляев олиб бормоқда. Мирко Йеличич жамоамизга Дубайда ташкил этиладиган хориж йиғинида келиб қўшилади.








