

"Бугун бизни қўллаб қувватлаган ғузорлик мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг далдаси бизга катта ёрдам берди. Йигитларимиз ҳам чиройли ўйин кўрсатишди. "Локомотив"дек клубни мағлуб этиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.
"Локомотив"ни омад туфайли ютдик? Футболда, спортда омадсиз иш бўлмайди. Омад доим кучлиларга кулиб боқади.
Бугун ғалабага бўлган ирода, ғалабага бўлган ташналик ўз сўзини айтди. Мақсадимиз гол ўтказмаслик ва гол уришдан иборат эди. Шундай бўлди ҳам", - дейди Ихтиёр Каримов.
"Шўртан" матбуот хизмати



