«Локомотив М» Камерун терма жамоаси ҳужумчисига эътибор қаратди

Narzulla Saydullayev
5 фев 2017
Камерун ва «Ольборг» клуби ҳужумчиси Кристиан Бассогог Москванинг «Локомотив» клуби қизиқишига сабаб бўлди.

«Локомотив» футболчининг вакиллари ва Дания клуби билан музокара ўтказмоқда.

Бугун футболчи Африка кубоги финалида майдонга тушади. «Локомотив» бу ўйинни кузатади», – дейди вазият билан таниш манба.

Бу мавсумда Дания чемпионатида Бассогог «Ольборг» сафида 21та ўйинда 4та гол урди.

Африка кубогида 21 ёшли футболчи 5та ўйинда 1та гол урди ва 1та голли пас берди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ТАСС