"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги ўнинчи кун. Ўйиндан кейинги машғулот

Xayrulla Xoliqov
13 янв 2020
Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган "темирйўлчилар"нинг навбатдаги машғулоти бир маҳал бўлди.

Футболчилар мураббийлар кўрсатмасига биноан фақат тренажёр залда шуғулланишди. Жамоа аъзолари уч гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот олиб боришди. Эртанги машғулот яна футбол майдонида бўлади. 

14 январь куни "Локо" янги мавсум ҳисобидан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бунда жамоа Хитой клуби "Жиангсу Сунинг"га қарши баҳс олиб боради. Назорат ўйини маҳаллий вақт билан 17:00да (Тошкент вақти 18:00) бошланади. Ўйиндан эртаси куни жамоа Тошкентга қайтиб кетади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: lokomotiv.uz