“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото)
10 мар 2017 19:09
Янгиликлар
“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото)
“Темирйўлчилар” айни дамда мазкур ўйинга қизғин ҳозирлик олиб боришмоқда. Бугун “Локо” футболчилари “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Бироз олдин якунига етган машғулот жараёни анча қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Жамоамиз аъзолари даставвал енгил югуриб олишди. Кейин Мирко Йеличич бошчилигида чигалёзди машқлари амалга оширилди. Сўнг барча тўп билан муомала машқларини бажаришга ўтди.
Умуман олганда бугунги машғулот жараёнида мураббийлар штаби асосан олдиндаги масъулиятли учрашувда фойдаланиладиган тактикани амалда қўллаш борасида иш олиб боришди.
Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” жамоаси 12 мартга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради ва сўнгра Теҳронга йўл олади. “Истиқлол” – “Локомотив” учрашуви 13 март куни соат 20:30да бўлиб ўтади.
Қуйида бугунги машғулот жараёнидан олинган “қайноқ” фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар