UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  7 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17

“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади Янгиликлар

“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 2015 йилда Англия биринчи дивизиони иштирокчиси “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Тобора профессионаллик сари интилаётган “темирйўлчилар” “клуб имижи”ни шакллантириш асносида инглиз жамоаси билан кўп томонлама ҳамкорлик борасида битим имзолаган. Натижада “Локомотив”нинг икки нафар ёш истеъдодли ўйинчилари – дарвозабон Рустам Нартаджиев ҳамда ҳимоячи Сергей Прохоров 2015 йилда 3 ой мобайнида “Флитвуд Таун” жамоаси қароргоҳида бўлиб, тажриба орттириб қайтишган эди.

Эндиликда “Локомотив”нинг навбатдаги делегацияси инглиз диёрига йўл олмоқда. “Локомотив” жамоасининг ёш иқтидорли футболчилари орасидан танлаб олинган 17 ёшли ўйинчи Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра дарвозабон Рустам Нартаджиев яна бир бор инглиз клубида малака ошириш имконига эга бўлишади.

Бугун ушбу икки ёш футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишди. Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика