"Локомотив" футболчиси "Спартак"ка ўтди
16 янв 2017 17:12
Янгиликлар
"Локомотив" футболчиси "Спартак"ка ўтди
Москва клублари "Спартак" ва "Локомотив" ярим ҳимоячи Александр Самедовнинг қизил-оқлар сафига ўтиши борасида трансфер шартномаси имзолашди.
32 ёшли футболчи "Спартак" БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002 йилда асосий таркибда дебют қилган. Александр 2005дан 2016 йилгача "Локомотив", "Москва" ва "Динамо" шарафини ҳимоя қилди. Жорий мавсумда у 15 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи "Крилья Советов"га қарши Кубок баҳсида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Самедов Россия терма жамоасида 35 та ўйин ўтказди ва 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бугун Самедов "Спартак" билан 2017 йилнинг 18 январидан кучга кирадиган шартнома имзолади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар