«Локомотив» футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди
05 янв 2017 13:09
Янгиликлар
«Локомотив» футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Локомотив» футболчилари бугун Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.
Барча текширувлар чуқурлаштирилган тартибда олиб борилди. «Локомотив»ни ушбу мавсумда ҳам бир қатор масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Шу боис жамоанинг тайёргарлиги ҳам жиддий тарзда кечмоқда.
«Темирйўлчилар» бугун тушдан сўнг клуб қароргоҳида тўпланиб, «Локомотив» стадионида машғулот ўтказишади. Тошкентдаги машғулотлар 7 январга қадар давом этади. 8 январь куни эса жамоамиз илк хориж ўқув-йиғинини ўтказиш мақсадида Дубайга йўл олади.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар