

Машғулот жамоанинг ОЧЛдаги рақиби "Сепахон" клубига қарашли майдонда бўлиб ўтди.
Машғулотни одатдагидек Мирко Йеличич билан Андрей Микляев ўтказишди, Пётр Гизимчук эса дарвозабонларни шуғуллантирди. Йигитларнинг кайфияти жойида, ҳамма фақат ғалабани ўйлаяпти. Бугун футболчилар учрашув бўлиб ўтадиган стадионда расмий машғулот ўтказишади. Бундан ташқари ўйинолди матбуот анжумани билан менежерлар йиғилиши ҳам ташкил этилади.
"Локомотив" матбуот хизмати










