UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32ОКМК - "Нефтчи" ўртасидаги супер баҳсдан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ  0 05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  8 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  2 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  4 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  4 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  3 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  5 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  105 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  61

“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди ФОТО Янгиликлар

“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди ФОТО

Теглар :  Локомотив
Хабарингиз бор, 2016 йил юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган. Ушбу давлат дастурига кўра кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, “Ўзбекистон Темир Йўллари" Акциядорлик Жамияти ва “Локомотив” футбол клуби ҳам бунга ўзининг кичик ҳиссани қўшиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Кеча “Локомотив” футбол клуби ташаббуси билан пойтахтимиздаги 23-меҳрибонлик уйида учрашув ташкил қилинди. Унга “Темирйўлчилар” жамоаси раҳбарияти ва футболчилари ташриф буюришди. Учрашув аввалида “Локомотив” жамоаси сардори Темур Кападзе сўзга чиқиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига клуб ва футболчилар ҳақида маълумот берди. Сўнг болажонлар ўзлари севган футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Суҳбат давомида Ислом Тўхтаҳўжаев, Сервер Жепаров ҳамда Игнатий Нестеров каби ўйинчилар катта футболга қай тариқа кириб келганликлари, муҳим учрашув ва мусобақалар олдидан қандай тайёргарлик олиб боришлари ҳамда ёш болаларнинг ўзлари каби машҳур спортчи бўлиб етишиш учун нималар қилишлари лозимлиги ҳақида гапириб ўтишди.

Учрашув сўнггида “Локомотив” аъзолари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совға-салом ва спорт анжомларини тақдим қилишди. Шунингдек, ширингина болажонлар ўзлари ҳавас қиладиган футболчилар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди. Меҳрибонлик уйи раҳбарияти ва тарбияланувчилари “Ўзбекистон Темир Йўллари” Акционерлик компанияси ҳамда “Локомотив” футбол клубига омад тиладилар. Ушбу ташриф сабабчиларидан бири меҳрибонлик уйи жисмоний тайёргарлик бўйича инструктори Жамшид Асадов бўлди.

Биласиз, ўзбек халқи азалдан болажон халқ. Бизнинг келажагимиз бўлмиш болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг энг ажойиб фазилатларидан бири. “Локомотив” футбол клуби бу каби тадбир ва учрашувлар ташкил этишда давом этади. Зеро, бундай тадбирлардан мақсад фарзандларимизнинг келажакда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, байроғини ҳалқаро майдонларда юқорига кўтарадиган инсонлар бўлиб етишишида оз бўлса ҳам улуш қўшишдир.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика