"Локомотив" бугун Жиддага йўл олади

Narzulla Saydullayev
28 фев 2016
Кеча “Локомотив” футболчилари Тошкентдаги сўнгги машғулотни ўтказишди.

Бугун – 28 февраль куни соат 10:00 да улар Жиддага – “Ал-Иттиход” билан ўйин учун йўл олишади.

Мирко Йеличич ҳамда Андрей Микляев асосий таркибнинг барча футболчиси билан машғулот олиб боришди. Улардан уч нафари – Жасур Ҳасанов, Рустам Нортожиев ҳамда Сергей Прохоров пойтахтда қолишади. Ҳасанов чемпионлар лигасининг 1-турида майдондан четлатилган, шу боисдан у “Локомотив”нинг халқаро майдондаги икки учрашувини қўйиб юборишга мажбур. Дастлабки турни жароҳати сабаб ўтказиб юборган Икром Алибоев ўзини яхши ҳис қилмоқда ва у эртага асосий таркиб билан Саудияга жўнаб кетади.

“Ал-Иттиход”га қарши такрорий ўйин 1 март куни Тошкент вақти билан 22:40 да старт олади. 1-турдан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 1 тадан очко бор.

Жиддага йўл олган таркиб:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов
Ҳимоячилар: Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Файзиев, Хуршид Мухторов, Салим Мустафоев, Олег Зотеев, Икром Алибоев.
Ярим ҳимоячилар: Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Тимур Кападзе, Қувондиқ Рўзиев, Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев.
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Дониёр Усмонов, Марат Бикмаев, Иван Нагаев.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz