"Локомотив" бугун Болгария клуби билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2018
Янги мавсум тайёргарлигини Туркияда давом эттираётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби бугун илк назорат учрашувини ўтказади.

Белекда ўтаётган йиғин доирасидаги дастлабки рақиб эса - Болгариянинг "Черно море" жамоаси бўлади.

Мазкур клуб ҳам ҳозирда Белекда ўқув-машғулот йиғини ташкил этмоқда. "Черно море" 1945 йилда ташкил этилган бўлиб, Болгария чемпионати юқори дивизионининг мунтазам иштирокчиси саналади. "Денгизчилар" жамоаси дея эътироф этилувчи мазкур жамоа асосан кўк ва яшил йўл-йўл либосларда майдонга тушади. "Черно море" жамоаси Болгария чемпионатида айни пайтда 7-поғонада бормоқда.

Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 18:30да старт олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz