

Бизга маълум бўлишича, Азизбек Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради. "Локомотив"да 7-рақамда ўйнаган футболчи жамоамизни тарк этди.
Шунингдек, биринчи даврада "Локомотив" U-21 ёшлар жамоасига устозлик қилган Тимур Кападзе ҳам "темирйўлчилар" билан хайрлашди. Эндликда Кападзе мураббийлик фаолиятини бошқа жойда давом эттиради. Фурсатдан фойдаланиб "Локомотив" клуби ривожига ўз ҳиссасини қўшган Азизбек Ҳайдаров ва Тимур Кападзенинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.
"Локомотив" матбуот хизмати


