"Локомотив": Ачилбай Раматовни табриклаймиз
20 авг 2016 12:00
Янгиликлар
"Локомотив": Ачилбай Раматовни табриклаймиз
"Локомотив" футбол клуби бош ҳомийси - "Ўзбекистон темирйўллари" компанияси акционерлик жамияти раиси Ачилбай Жуманиязович Раматовни туғилган куни билан табриклаймиз.
Бугун етук раҳбар, шунингдек футболнинг ашаддий ишқибози Ачилбай Жуманиязович 54 ёшни қарши олди.
"Локомотив" футбол клуби ўзбек футболи ва умуман ўзбек спорти ривожи учун жон койитиб ишлаб келаётган раҳбарлардан бири Ачилбай Раматовни туғилган куни билан табриклайди. Биз у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Умид қиламизки, Ачилбай Жуманиязович қўл остида "Локомотив" футбол клуби янада юқори марраларни забт этади. Зеро, жамоамиз олдида Осиё Чемпионлар Лигаси, Ўзбекистон чемпиони бўлиш ҳамда Кубокни қўлга киритиш имкониятлари мавжуд.
"Локомотив" футбол клуби маъмурияти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар